Кириш Регистрация

Салоҳ Агуэрони ортда қолдирди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» вингери Муҳаммад Салоҳ «Челси»га қарши ўйинда (2:1) гол урди ва ассистентлик қилди.

32 ёшли мисрлик ўйиннинг 29-дақиқасида пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

51-дақиқада ҳужумчи якуний ҳисобни ўрнатган Кёртис Жонсга ассистентлик қилди.

Ҳозирда футболчи АПЛда «Ливерпуль» сафида 232 та самарали ҳаракат қилган - 160 та гол ва 72 та голли узатма.

Салоҳ битта клуб таркибида Англия чемпионатида "гол+пас" тизимидан фойдаланган ҳолда энг кўп очко тўплаган футболчилар рўйхатида олтинчи ўринга чиқиб олди.

Киритилди: 09:20, 21.10.2024.
Ўқилди: 957 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.