21 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи Фермин Лопес "Барселона" билан ҳамкорликни узайтириши мумкин.
Бу ҳақда журналист Николо Скира ижтимоий тармоқлари орқали хабар бермоқда. Манбага кўра, томонлар 2029-йилнинг ўрталаригача амал қиладиган янги меҳнат шартномасини муҳокама қилмоқда.
Transfermarkt портали экспертлари Лопеснинг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.