"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни ўзининг расмий твиттери ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ бериб ўтди. Эслатиб ўтамиз, кўпчилик ОАВ футболчининг твиттер аккаунтидаги "Манчестер Юнайтед ўйинчиси" деган ёзувни ўчириб ташлагани ҳақидаги хабарларни тарқатган эди.
"Мен ҳеч қачон "твиттер"да "МЮ" ҳақидаги ёзувни ўчирмаганман, чунки, у ерда бундай ёзувнинг ўзи бўлмаган эди. У ерга Nike ҳақидаги ёзувни қўшганман, холос. Ҳомийлик шартномаси тузган кўп спортчилар шундай қилишади. БУ ҳақда ҳеч ким ёзмагани қизиқ туюляпти. Бунинг устига бу уч ҳафта олдин киритилган эди, одамлар эса бу кеча ёзилгандай муҳокама қилмоқдалар", - дейди футболчи ўзининг расмий сайтига берган интервьюсида.