"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Лондон жамоасидаги кадрлар ҳолати ҳақида фикр билдирди.
"Сака ва Эдегор майдонга қайтишга яқинроқ. Уларнинг иккаласи ҳам яхши шуғулланмоқда. Мартин ҳали ҳам формада эмас. Букайога келсак, у машғулотдан сўнг ўзини қандай ҳис қилишини кўрамиз", деди Артета журналистларга.
22 октябрь, сешанба куни “Арсенал” Чемпионлар лигаси умумий босқичи 3-тури доирасида “Шахтёр”ни қабул қилади.