"Барселона"нинг 26 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Даниэль Ольмо "Бавария" билан 23 октябрь куни Испанияда бўлиб ўтадиган ЕЧЛ 3-тур учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин.
Манбага кўра, Ольмонинг атрофидагилар жароҳати қайталаниши хавфидан қўрқишади, шу боис ярим ҳимоячи "Севилья" билан 10-тур учрашувида майдонга тушмади ва балки кейинги ўйинда ҳам майдонга тушмайди.
"Барселона" ярим ҳимоячиси Даниэль Ольмо Испания Ла лигасининг 5-тури доирасида "Жирона"га қарши ўйинда (4:1) олган ўнг соннинг бицепс мушакларидан олган жароҳати сабаб бир неча ҳафтани ўтказиб юборяпти.