Янги мавсумдан бошлаб "Манчестер Сити" клубининг бош мураббийи сифатида "Малага"нинг ҳозирги мураббийи Мануэль Пеллегрини бошқаради, дея хабар беради испан матбуоти.
Манбанинг хабар беришича, чилилик мутахассис Англия клуби ва унинг спорт директори Чики Бегиристайн билан музокара чоғида шунга рози бўлган. Пеллегринининг "Малага" билан шартномаси тугашига яна икки йил бор ва 4 млн евро компенсаия тўласа, шартномани бузиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввлроқ "Сити"нинг "Малага" ўйинчиси Искога қизиқаётгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Ушбу ўйинчига "Барселона" ҳам қизиқиш билдирган.