Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:30 Нефтчи - Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Латвиянинг собиқ Президенти Ўзбекистон МОҚда меҳмон бўлди

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда Латвия баскетбол ассоциацияси раҳбари, мамлакатнинг 9-Президенти Раймондс Веёнис бошчилигидаги делегация пойтахтимизда меҳмон бўлиб турибди.

Бугун европалик мутахассислар Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюришди.

Меҳмонларни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов қарши олди. Шундан сўнг томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, мамлакатимизда баскетбол спорти ривожини янги босқичга олиб чиқиш мавзусига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда Латвиянинг юртимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Рейнис Трокша, Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Жасур Акрамов, Ботир Миродилов бошчилигидаги Ўзбекистон баскетбол федерацияси масъуллари ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги вакили Элдор Расулов ҳам иштирок этишди.

Учрашув аввалида Ойбек Омилович фахрий меҳмонларни қутлашдан мамнун эканини таъкидлаб, уларга юртимиздаги спорт ривожида МОҚ ва Спорт вазирлигининг федерация ҳамда ассоциациялар билан олиб бораётган тизимли ҳамкорлиги, терма жамоаларимиз захирасини иқтидорли ёшлар билан бойитиш борасида йўлга қўйилган селекция ишлари, делегациямизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида қўлга киритган тарихий натижаси ҳақида тўхталди.

Шунингдек, у давлатимиз раҳбари топшириғи билан жамоавий спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши, Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига ҳозирданоқ тайёргарлик бошлангани хусусида маълумот бериб ўтди.

Ўз навбатида, жаноб Веёнис Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги муваффақияти кўпчиликни ҳайратга солганини алоҳида тилга олди. Шундан сўнг мартабали меҳмон Латвиянинг тўрт йилликнинг энг мухим стартидаги иштироки, ўз юртидаги спорт ривожи, ушбу соҳани молиялаштириш тизими ҳақида гапириб ўтди.

Қолаверса, у жамоавий спорт турларида Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритиш анча мураккаб вазифалиги, бироқ Ўзбекистон кенг имкониятлар мамлакати экани ва ушбу йўналишда ишларни тизимли ташкил этиш орқали бундай ютуқларга эришиш мумкинлигини қўшимча қилди.

Учрашув сўнгида томонлар ҳамкорликнинг янги босқичлари ҳақида фикр алмашишди.

Киритилди: 21:35, 22.10.2024.
Ўқилди: 639 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.