"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола март ойида Жон Стоунснинг ўртоқлик учрашувида жароҳат олганидан сўнг Англия терма жамоасига қарши ғазабини эслади.
"Мен ҳеч қачон ўша пайтдагидек ғазабланмаганман. Ҳеч қачон бунчалик хафа бўлмаганман. Англия терма жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди, биз эса Чемпионлар лигасида "Реал"га қарши ва Премьер-лигада муҳим ўйинларни ўтказдик.
Шунинг учун ҳам футболчининг ўртоқлик ўйинидан кейин жароҳат олиб қайтиши менга ёқмади", - деди Гвардиола журналистларга.