Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Ўзбекистонлик каноэчи 3 йилга мусобақалардан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик каноэчи Шоҳмурод Холмуродовнинг организмида тақиқланган Кломифен моддаси борлиги аниқланиб, у спортдан 3 йилга дисквалификация қилинди.

Каноэчи Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1 қоидаси (Тақиқланган модда ёки унинг метаболитлари ва маркерлари спортчи анализида мавжудлиги)ни бузганлиги сабабли Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 10.2.1 бандига асосан 3 йил муддатга дисквалификация қилинди.

Қайд этилишича, дисквалификация жазо муддатини ўтаётган шахс муддат тугаганга қадар халқаро ва миллий тоифадаги мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиши тақиқланади. Юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда ушбу шахсга умрбод дисквалификация муддати қўлланилиши мумкин. Шунингдек, кодексда спорт федерацияси ёки ассоциациясига нисбатан ҳам жазо чораси қўллаш мумкинлиги белгиланган.

Маълумот учун, Холмуродов ўтган йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларининг жуфтлик баҳсларида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган.

Мураббийнинг “Газета.уз”га маълум қилишича, бу чеклов унинг аввалги мусобақалардаги натижасига таъсир қилмайди. У Осиё ўйинларида олган олтин медали учун ойлик олишда давом этади. Ҳозир машғулотларда ҳам қатнашяпти. Лекин мусобақаларга чиқолмайди.

Шунингдек, мураббий спортчи мазкур моддани муолажа вақтида билмасдан қабул қилганини тан олганини маълум қилган.

“Унга 4 йил беришмоқчи эди, муолажа қилгани учун 3 йил беришди”, дейди мураббий.

Маълум бўлишича, спортчи айни допинг сабабли Ўзбекистонда ўтган 2024 йилги жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юборган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:44, 23.10.2024.
Ўқилди: 1219 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.