Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу - Канада
26/06 06:00 Чили - Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

«Металлург» 3-ўринга қайтди

Баҳо:
+ | -

"Металлург" ўз уйида кучли ўйин кўрсатишда ва ғалаба қозонишда давом этмоқда. "Насаф"нинг кечаги ўйиндаги мағлубиятидан кейин бекободликларда яна 3-ўринга кўтарилиб олиш имконияти пайдо бўлганди ва улар ушбу имкониятдан фойдаланишди.

Биринчи бўлимда Рустам Мирсодиқов шогирдлари Дилмурод Каримовнинг зарбасидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлим бошида эса Шуҳрат Йўлдошев 4 дақиқа ичида 2та гол уриб, амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди. Йўлдошев ўзининг биринчи голини дарвозабон устидан ошириб, дарвозани ишғол қилган бўлса, ўзининг иккинчи голини пенальтидан киритди.

Яннис Мандзукас томонидан киритилган ягона гол эса "Қизилқум"нинг йирик ҳисобдан қутулиб қолишига ёрдам берди холос.

"МЕТАЛЛУРГ" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 3:1
Голлар: Дилмурод Каримов (35), Шуҳрат Йўлдошев (59, 63-пенальти) — Яннис Мандзукас (73)
"Металлург": Суҳроб Султонов, Саидкомил Акбаров, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Шаҳзодбек Нурматов, Шуҳрат Йўлдошев, Александр Ковалёв, Даврон Каримқулов, Мирғиёс Сулаймонов, Сардор Расулов
"Қизилқум": Элдор Тожибоев, Темур Яфаров, Аваз Агалиев, Фаррух Ҳайдаров, Андрей Власичев, Файзулла Қамбаров, Муқимжон Тошматов, Темур Васильев, Яннис Мандзукас, Илья Ильин, Алишер Саматов
Ҳакамлар: В.Коваленко (Тошкент), Р.Илёсов (Тошкент), М.Саидқосимов (Тошкент), Ш.Пўлатов (Тошкент).
Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:28, 11.05.2013.
Ўқилди: 3832 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.