Кириш Регистрация

Левандовски ЕЧЛда 36 та турли хил жамоа дарвозасига тўп киритди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски УЕФА Чемпионлар лигасининг 3-турида «Бавария»га қарши ўйинда (4:1) гол урди.

Бу гол футболчининг фаолиятидаги ушбу турнирдаги 97-голи бўлди. Мюнхенликлар 36 ёшли польшалик ҳужумчи Чемпионлар лигасида гол урган 36-клубга айланди.

Турнирнинг энг яхши тўпурари «Спортинг», «Манчестер Юнайтед», «Реал» ва «Ювентус»нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду бўлиб қолмоқда, у 38 та турли жамоалар дарвозасига 140 та гол урган.

«Барселона» ва «ПСЖ»нинг собиқ ҳужумчиси Лионель Месси 129 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган ва 40 та турли жамоалар дарвозасини ишғол қилган.

Бу статистик кўрсаткич бўйича польшалик футболчи фақатгина юқоридаги 2 афсонадан ортда қолмоқда.

Киритилди: 16:26, 24.10.2024.
Ўқилди: 969 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.