Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Шакира 2 йил ўтса-да, ажралиш жараёни қийин кечаётганини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг GQ нашрига берган янги интервьюсида Шакира Жерар Пике билан ажрашиш жараёни ва севги ҳақида гапирди.

Колумбиялик қўшиқчи мусиқа унга айрилиқни енгишга ёрдам берганини таъкидлади.

Айрилишдан кейин кўп ойлар давомида мен қайғуларимни енгиб ўтиш учун сукут сақладим. Мусиқа ёзишни бошламагунимча, сиқилдим. Бу менинг даволаниш усулимга айланди. Жараён бир чизиқда эмас: у кўтарилиш ва пасайишларга тўла. 

Шакира, шунингдек, унга бўлган ҳақиқий севги эгалари бўлган ота-онаси ҳақида гапирди.

Менинг ота-онам ҳақиқий муносабатларнинг энг катта намунасидир. Уларнинг севгиси ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтади. Улар 50 йилдан бери бирга. Мен онамнинг отамга худди сайёрадаги охирги одамга қарагандек қараб турганини кўраман ва отам ҳам худди шундай жавоб беради. Улар ҳали ҳам ошиқлар каби. Отам 93 ёшда ва у муносабатлардаҳеч қачон хато қилмайди.  Уларда шундай муҳаббат борки, у барча синовларга бардош беради.

Ажралишдаги қийинчиликларга қарамай, Шакира ушбу оғир даврда уни қўллаб-қувватлаган яқинлари борлигини таъкидлади. “Севги бор, лекин фақат танланганлар учун. Бу VIP клубнинг бир тури бўлиб, унга ҳамма ҳам кира олмайди. Баъзилар унинг бир қисмига айланишади ва улар бахтлидир”, дея қўшимча қилди у.

Маълумот учун, Шакира ва “Барселона”нинг собиқ футболчиси Жерар Пике 2010 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати мадҳиясига айланган Wака Wака (Тhis time for Africa) қўшиғи учун видео суратга олингандан сўнг учрашишни бошладилар. Узоқ муддатли муносабатларга қарамай, эр-хотин расмий никоҳда бўлмаган. Улар 2022 йилнинг ёзида ажралишларини эълон қилди. Собиқ ошиқлар биргаликда иккита ўғилни тарбиялашмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:05, 25.10.2024.
Ўқилди: 814 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.