"Ливерпуль" вингери Трент Александр-Арнольд футболдаги мақсадлари ҳақида гапирди.
"Мен футбол афсонасига айланишни хоҳлайман. Янги бир нарса тақдим этган шахс бўлишни хоҳлайман. Ўйинда шунчаки иштирок этиш эмас, балки уни ўзгартириш керак. Мен футболда ўйнаган энг зўр ўнг қанот ҳимоячиси сифатида эслаб қолишнишни истайман. "Олтин тўп"ни қўлга киритишимга ишонаман. Мен ушбу совринни қўлга киритган биринчи латераль бўлишни хоҳлайман", - деди ҳимоячи.
Трент фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкинлиги аввалроқ хабар қилинганди. Ҳимоячи хизматларига Мадриднинг "Реал" клуби қизиқиш билдирмоқда.