Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ислом Исмоилов: «2025 йилги Осиё кубогида чемпионлик учун курашиб, ЖЧга йўлланма олишга ваъда берамиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-17 жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов Ироққа қарши бўлиб ўтган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Бугун Ўзбекистон U-17 жамоаси Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди. Жамоа бош мураббийи сифатида айтишим мумкинки, биз 2,5 йил давомида айнан ушбу босқич учун жиддий тайёргарлик кўрдик. Франция, Венгрия, Беларус, Хитой сингари мамлакатларда йиғинлар ташкил этдик ва мезбон жамоаларга қарши халқаро ўртоқлик учрашувлари ўтказдик. Шунингдек, юртимиздаги Миллий терма жамоалар марказида Осиё ва жаҳоннинг бир қатор етакчи терма жамоалари билан ўйнадик. Мираброр Усмонов кубоги ва CAFA турнирларида иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлдик, Энг асосийси, бизнинг жамоа энг муҳим босқичга муносиб тайёргарлик кўриши учун барча имкониятларга эга бўлдик.

Бунинг учун, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарлари Абдусалом Абдумавлонович Азизов, Равшан Сайфиддинович Ирматов ва Одил Олимжонович Аҳмедовга, ЎФА терма жамоалар маркази раҳбари Усмон Қудратович Тошевга жамоамиз номидан улкан ташаккур билдирмоқчиман. Бундан ташқари жамоамиздаги мураббийлар штабига, шифокорларимизга, ҳар бир футболчиларимиз, уларни тарбия қилган ота-оналари ва мураббийларига ҳамда юртимиздаги ОАВ вакилларига ҳам раҳмат айтаман.

Биз Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири эканимиpни яна бир бор исботлай олдик ва насиб бўлса? 2025 йил Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган Осиё кубогида чемпионлик учун курашиб, Жаҳон чемпионатига йўлланма олишга ваъда берамиз", — деди Ислом Исмоилов.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 18:48, 27.10.2024.
Ўқилди: 1350 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7558]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4258]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3334]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3283]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2855]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2399]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1690]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1631]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1576]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1519]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик