Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Суперлига. «Динамо» - «Насаф». Кучлар тенг келаётган тўқнашув

Баҳо:
+ | -

«Динамо» Суперлига 22-турида 28 октябр куни Самарқандда турнир пешқадами «Насаф»ни қабул қилади.

Вадим Абрамов ва Рўзиқул Бердиев шогирдлари 2024 йилда ўзаро 3 марта тўқнаш келди. Ўзбекистон кубоги 2-турида «Динамо» ва «Насаф» Жиззахда 3:3 ҳисобида дуранг қайд этганди. Кожо битта, Хислат Халилов 2та голимизга муаллифлик қилган.

Суперлига 1-даврасида эса Қаршида ўзаро ўйнаб, 1:1 ҳисоби қайд этилган. Акмал Мозговойнинг голига Душан Мийич жавоб қайтарганди.

Бу йилги ўзаро 3-ўйин Самарқандда август ойида назорат баҳси доирасида ўтказилган. Шерзод Насруллаев ҳисобни очган бўлса, Жоэл Кожо ҳисобни тенглаштирган – 1:1.

«Динамо» ва илк чемпионлиги учун курашаётган «Насаф» ўртасидаги бу йилги 4-ўйин ҳам душанба куни қизиқарли ва шиддатли ўтиши аниқ.

Суперлига. 22-тур
28 октябр, душанба
«ДИНАМО» – «НАСАФ»
Ўйин бошланиш вақти: 18:15
Самарқанд, Динамо стадиони
Трансляция: Спорт ТВ

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 20:24, 27.10.2024.
Ўқилди: 2285 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6953]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [4924]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4058]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3309]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3213]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3152]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2669]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2659]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2625]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [2339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик