Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Вадим Абрамов: "Киритган голимиздан сўнг футбол ўйнамадик"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 22-тур якунланди. Турнинг сўнгги баҳси Самарқандда кечди. Унда "Динамо" жамоаси "Насаф"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Биз мамлакат чемпионига айланган клуб билан яхши ўйнадик. Уларни ғалаба билан табриклайман. Голгача яхши ўйнадик, ваҳоланки иккинчи голни ҳам киритган эдик, бироқ уни инобатга олишмади.

Бугун "Динамо"га нима етишмади деб ўйлайсиз? Ратиньо ва Иминовнинг йўқлиги сезилдими?

Уларда жароҳат бор. Менимча гол киритгунча яхши ўйнадик. Нега, ҳимояга ётиб олиб тўпни тепиб юборишни бошлаганимизни билмайман. Аслида ўзимиз айбдормиз. Голдан кейин футбол ўйнашни тугатдик. Тажрибали фурболчилар тўпни сақлаб қолиши ва жамоани олдинга бошлаши керак эди.

Жамоанинг режалари қандай?

Узуқ-юлуқ мавсум бўлди. Ҳудди мавсум тугагандек. Асосий вазифамиз йигитларнинг миясини тўғирлашимиз керак. Аввало, бу мавсумни яхшилаб тугатиб олишимиз керак. Кейинги йил учун йил охирида режа тузамиз. Афсуски, бугун тушиб қолган ҳолатимизга ўзимиз сабабчимиз. "Насаф"ни табриклаймиз. Уларда анчадан бери бирга ўйнаётган таркиб бор. Худди улар сингари олдимизга чемпионликни мақсад қилиб қўйишимиз керак.

Келаси мавсумда раҳбариятни талабларида ўзгариш бўладими?

Албатта, биз ҳам бундан умидвормиз. Бу шаҳарда футболни яхши кўришади. Футболга келишади. Улар бунга ҳақли. Шу ўринда мухлисларимиздан яна бир бор мағлубият учун узр сўрайман. Шундай жамоа тузишимиз керакки, Самарқандда қачон мағлуб бўлганимиз мухлисларни ёдидан чиқиб кецин.

Хислат Ҳалилов гол киритганидан сўнг сизни олдингизга келди. Бу ёқимли ҳолатми?

Албатта, йигитлар ҳаракат қилишмоқда. Хислат буни уддалаётганидан хурсандман. Тўғриси, кўпроқ ёшлар жамоада бўлишини истайман. Агар Самарқандда ёш футболчилар учун машғулот ва ўйин ўтказиш учун шароитлар яратилса, иқтидорли футболчилар жуда кўп. Уларга имкон бериш керак.

Кожога бугун бир неча бор танбеҳ бердингиз. Вазиятни тушунтириб бера оласизми?

Тўғриси, унинг терма жамоага ҳаммадан олдин кетиб, ҳаммадан кейин келиши жаҳлимни чиқаради. Бу борада у билан суҳбатлашиб олдик. Тушунаман, бу терма жамоа, аммо клубга ҳам вақтида келиш керак. Бу ўз-ўзидан машғулот жараёнига салбий таъсир кўрсатади. У бугун ўзига ўхшамади. Футболни алдаб бўлмайди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 03:47, 29.10.2024.
Ўқилди: 1094 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.