Туркия терма жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла «Ювентус» вингери Кенан Йилдиз ҳақида гапирди.
«Туркияда у ҳақида жуда кўп гапиришади ва у бунга лойиқ», - дея Монтелла сўзларини келтирмоқда «Sabah».
19 ёшли Йилдиз жорий мавсум туринликлар сафида 12 та ўйинда 3 та гол уриб, 2 та ассист қайд этди.