«ПСЖ» ҳужумчиси Златан Иброҳимович жамоа билан Франция чемпиони бўлгани ва келажакдаги режалари ҳақида фикр билдирди.
«Биз ғалаба қозонишимиз керак бўлган ўйинда зафар қучдик. Бизга чемпионликни расман нишонлаш учун очко етмаётган эди. Буни уддаладик ва жуда хурсандмиз. Мен айнан шу учун бу ерга келган эдим.
Клуб учун бу яхши старт бўлди. Мавсум идеал даражада ўтди деб айтолмайман, лекин биз ҳали кўп нарсага эришишимиз мумкин.
Менинг режаларимга келадиган бўлсак, жамоа билан икки йиллик шартномам бор. Мен профессионалман ва менга юклатилган вазифани охиригача бажаришга қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.
Карло Анчелотти? Унинг қолишига умид қиламан. Мураббий бу мавсумда жуда катта ишларни амалга оширди. У менга ёрдам берди»,- дейди футболчи.