"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи клуб устидан назоратни ўрнатишга ҳаракат қилганлиги маълум бўлди.
ESPN мухбири Роб Доусоннинг сўзларига кўра, у клубга турли шартларни айтиб берган ва клуб уларга амал қилган.
У ўйинчиларни тезроқ пас беришга ундаш учун майдон узунлигидан тортиб, "Олд Траффорд" схемасигача ҳамма нарсани айтган. Ҳукмронлигининг бошида Тен Хагга Каррингтондаги видеотаҳлил хонасини - улкан экрани, кўп қаватли поллари ва "МЮ" мухлислари тасвирлари туширилган интерьери билан - 200 000 фунт стерлингдан кўпроқ харажат эвазига таъмирлашга рухсат берилди, деб ёзади Доусон.
Мухбир шунингдек, собиқ мураббий меҳмонхона хонасини ўзгартириб, стадиондаги скамейкаларни кўчиришни сўраганини айтди.
У катта меҳмонхона хонасини таъмирлаб, жамоаси учун ўйин олди хонасига айлантирди. Кийиниш хонасидаги шкафларни шундай тартибга солдики, у ўзининг тактик планшети олдида турганда ҳимоячилар унинг чап томонида, ярим ҳимоячилар ва ҳужумчилар эса ўнг томонида ўтиришди.
"Олд Траффорд"да Тен Хаг скамейкаларни туннелга яқинлаштиришни талаб қилди, гарчи бу унинг техник майдони ярим йўлда бўлишини англатарди. Унинг фикрича, бу унга ўйинни яхшироқ кўриш имконини берарди. Унга бунинг учун қўшимча харажатлар талаб қилинишини айтишди, чунки уй ўриндиқлари иситилиб, меҳмондаги ўриндиқлар эса иситилмаган, аммо Тен Хаг туриб олди ва ўз айтганини қилдирди. У буни жуда кўп қилди" - деди Доусон.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" 28 октябрь куни клубнинг муваффақиятсиз натижалари туфайли Тен Хаг билан хайрлашди. Клуб 11 очко билан Премьер-лига турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.