Италия чемпионатида ўнинчи тур ўйинлари бошланди, “Милан” ўз майдонида “Наполи”ни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Бу ўйинда Ромелу Лукаку ва грузиялик ҳужумчи Хвича Кварацхелия биттадан гол уришди. Ўйиндан сўнг у муваффақият ҳақида фикр билдирди ва жамоадошини ҳам мақтади.
"Мен Ромелуни майдонда яхши тушунаман, у жуда камтар ва меҳнаткаш. Унга Неапол футбол билан яшашини айтдим ва у буни жуда яхши тушунаётганга ўхшайди", - дея Кварацхелия сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Италия А Сериясининг навбатдаги турида турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган “Наполи” ўз майдонида “Аталанта”га қарши баҳс олиб боради.