Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Ўзбекистонлик ватерполочилар – биринчи!

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 4-12 май кунлари Қувайт шаҳрида (Қувайт) сув полоси бўйича эркаклар терма жамоалари ўртасида Сув полосини ривожлантириш Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Халқаро сузиш федерацияси (FINA) раҳнамолигида 4-бор ташкил этилган мазкур нуфузли мусобақада жами 11 терма жамоа (Жазоир терма жамоаси сўнгги паллада иштирок эта олмаслигини билдирган) икки гуруҳга бўлинган холда баҳсларга киришдилар.

“А” гуруҳидан Миср, Саудия Арабистони, Уругвай, Тунис, Сингапур ва Перу терма жамоалари ўрин эгаллашган бўлишса, “В” гуруҳида Ўзбекистон, Пуэрто-Рико, Қувайт, Жанубий Африка Республикаси ҳамда Гватемала термалари жой олишди.

Мусобақа Низомига кўра айланма тизимда ўтказилган гуруҳ баҳсларида 1-ўринни эгаллаган терма жамоалар финал баҳсида, иккинчи ўринни банд этган терма жамоалар эса 3-4 ўринлар учун баҳс юритдилар.

Эътиборлиси, Ўзбекистонлик вотерполчилар гуруҳ баҳсларининг барча учрашувларида (Ўзбекистон – Пуэрто-Рико 15-10, Ўзбекистон – Қувайт 9-4, Ўзбекистон – Гватемала 24-1, Ўзбекистон – ЖАР 14-5) зафар қучиб, ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгалладилар.

“А” гуруҳида бўлиб ўтган мусобақаларда эса ўтказилган беш учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган Миср терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, финалда Ўзбекистон терма жамоаси билан куч синашадиган бўлди.

Таъкидлаш жоизки, ҳал қилувчи финал баҳси ҳам ҳамюртларимизнинг устунлигида ўтди ва учрашувни 8-5 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган Ўзбекистон терма жамоаси бош совринни қўлга киритди.

Мусобақалар якунларига кўра турли номинациялар бўйича “энг яхши” деб топилган спортчиларга ташкилотчилар томонидан таъсис этилган совғалар ҳам тантанали суръатда топширилди. Эътиборлиси, мана шундай номинациялар бўйича тақдирланганлар орасидан икки нафар спортчиларимиз Кирилл Рустамов (“энг яхши ўйинчи”) ва Алексей Соколов (“энг яхши дарвозабон”) ўрин эгаллашди.

Сув полосини ривожлантириш бўйича Жаҳон кубоги баҳсларида энг юқори натижага сазовор бўлган Ўзбекистон терма жамоаси бугун соат 16:30да Дубай – Тошкент йўналиши бўйлаб Ватанимизга қайтиб келади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 12:58, 13.05.2013.
Ўқилди: 4673 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [4496]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3454]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2614]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2578]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2274]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2226]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2145]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2113]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1877]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.