Кириш Регистрация
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал 2-1 Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум 0-0 Сурхон
10/10 18:00 Женоа 2-1 Фиорентина
10/10 19:00 Астон Вилла 2-2 Брентфорд
10/10 19:00 Челси 5-1 Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич 2-1 Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд 0-2 Брайтон
10/10 19:15 Алавес 1-2 Атлетико
10/10 21:00 Интер 3-0 Парма
10/10 21:30 Ман. Юнайтед 1-1 Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона 3-0 Хетафе
10/10 23:45 Наполи 3-0 Фрозиноне
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

«Бунёдкор» Бурирамга етиб борди

Баҳо:
+ | -

Душанба куни “Бунёдкор” ФК делегацияси Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал биринчи учрашувини ўтказиш учун Таиланднинг Бурирам шаҳрига етиб борди.

Аввалига Миржалол Қосимов ва унинг шогирдлари “Остона Эйр” авиакомпаниясига тегишли самолётда Тошкентдан Олма-Отага парвоз қилишди. Қозоғистоннинг жанубий пойтахтида битта машғулот ўтказган бунёдкорчилар белгиланган манзил сари ўз парвозларини давом эттиришди. Тошкентликлар таҳминан етти соат вақт мобайнида “Боинг-757” ҳаво кемасида Таиланд пойтахтига етиб келишди. “Донгмианг” халқаро аэропортидан чиқар эканмиз, ҳақиқий жазирама ва нам ҳаво қандай бўлишини ҳис қилдик.

Икки соатлик кутишдан сўнг “қалдирғочлар” чартер рейс билан Бурирам томон йўл олишди. “Saab-340” самолёти бизни бир соат ичида Бурирам шаҳрига олиб келди. Маҳаллий аэропорт у қадар катта эмас.

Футболчиларимиз аэропортдан яхши кайфиятда чиқиб келишди. Шаҳардан аэропортгача бўлган масофа 30 дақиқалик йўл бўлишига қарамасдан ўзбекистонлик футболчиларни кутиб олиш учун 100га яқин маҳаллий мухлислар ташриф буюришди. Улар орасида турли ёшдаги футбол мухлисларига кўзимиз тушди. Ишқибозлар футболчиларимиз билан эсдалик учун суратларга тушишди.

Ушбу муҳитдан сездикки, “Бурирам Юнайтед”нинг плей-офф босқичига чиқиши ва мусобақанинг ўтган йилги ярим финалчисининг бу юртга ташрифи таиландликлар учун муҳим воқелик сифатида қабул қилинган.

“Қалдирғочлар”  Бурирамдаги “Thepnakorn Hotel” меҳмонхонасига жойлашишди. Отелда “Бунёдкор” ФК делегациясини гуллар билан илиқ кутиб олишди. Тушликдан сўнг ҳамма ўз хоналарига қараб йўл олди. “Қалдирғочлар” меҳмонхонанинг энг юқори – саккизинчи қаватига жойлашди.

Бугун Тошкент вақти билан соат 16:00да “Бунёдкор”нинг Бурирамдаги расмий машғулоти бўлиб ўтади.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев,
Бангкок – Бурирам, Таиланд

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 15:49, 13.05.2013.
Ўқилди: 3394 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик