Москванинг “Спартак”, шунингдек, “Наполи” ва “Торино” клубларининг собиқ сербиялик ҳимоячиси Никола Максимович Франция 1-лигаси аутсайдери – “Монпелье” футболчисига айланди.
У клубга Франциянинг жанубидан эркин агент сифатида келиб қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, Максимовичнинг сўнгги клуби Туркиянинг “Ҳатайспор” клуби бўлган. Футболчи ҳозир 32 ёшда.
"Монпелье" бу мавсумда Франция чемпионатининг мутлақ аутсайдери ҳисобланади. Клуб ҳисобида бор йўғи тўрт очко бор ва турнир жадвалида охирги, 18-ўринда бормоқда.