"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави яқинда жиддий жароҳатидан фориғ бўлди ва тез орада яна Испания терма жамоасида ўйнаши мумкин.
Айнан терма жамоа учун ўйинда ёш футболчи тиззасидан жиддий жароҳат олганди, шу сабаб у 11 ой давомида майдонга тушмаган. Relevo хабарига кўра, "Қизил фурия" бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Гавини ноябрдаги Миллатлар лигасида Дания ва Швейцарияга қарши ўйинга чақирмоқчи. Якуний қарор яқин кунларда қабул қилинади.
20 ёшли ярим ҳимоячи сафга қайтганидан бери "Барселона" сафида 3 марта майдонга тушди – барча вазиятларда у финал ҳуштаги янграшига яқин захирадан майдонга тушди.