"Фиорентина" дарвозабони Давид де Хеа ўзининг фаолиятини Италияда ажойиб тарзда қайта тиклади.
Пайшанба куни "бинафшаранглилар" минимал ҳисобда "Женоа"ни меҳмонда мағлуб этишди ва испаниялик учрашув қаҳрамонларидан бирига айланди – у тўртта зарбани қайтариб, дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолишга ёрдам берди. WhoScored маълумотларига кўра, Де Хеа Европанинг кучли бешлик лигаларидаги барча дарвозабонлар орасида энг яхши ўртача рейтингга эга - 7,47. Бундан ташқари, бу жорий мавсумдаги барча А Серия футболчилари орасида бешинчи энг юқори кўрсаткичдир.
Эслатиб ўтамиз, Давид де Хеа "Манчестер Юнайтед"дан кетганидан кейин бир йилдан кўпроқ вақт давомида клуб топа олмади. 33 ёшли дарвозабон август ойида "Фиорентина"га кўчиб ўтди.