Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Камолиддин Тожиев: «Муҳаммадали Ўринбоев ўз устида ишлашда давом этса, ҳар учрашувда майдонга тушади»

Баҳо:
+ | -

«Пахтакор» – «Андижон» (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев қатнашди.

— Мухлисларга ёқадиган ҳужумкор ўйин бўлди. Дастлабки 10-15 дақиқада ўйинга киришиб кетишимиз қийинроқ кечди. 15-дақиқадан кейин учрашув назоратимиз остида ўтди. Бугун захирадан майдонга туширган футболчиларимиз ҳам ўйинни кучайтирди.

— «Пахтакор» олдинги учрашувларга қараганда ҳужумда сермаҳсуллик кўрсатди,  3 та гол урди. Бу рақибни «Пахтакор»га нисбатан очиқроқ ўйнагани билан боғлиқми ёки жамоангизда олдинги чизиқ идеал ўйнадими?

— «Андижон»ни ўйинларини кўриб, таҳлил қилдик. Ўзимиз ҳам ҳужумкор ўйинни танладик, 4 та ҳимоячи билан тушдик. Гол уришимиз керак. ОЧЛда ўйинимиз бор. Олдинги чизиғимизда муаммоимиз бор эди. Машғулотларда бунинг устида ишладик ва ушбу учрашувда шу нарсани кўриб олишимиз керак эди. Шу боис ҳужумкор таркибни ташладик.

— Отабек Жўрақўзиев ҳужумни кучайтириш учун олинганди. Унинг ўйинида пасайиш пайдо бўлгандек таассурот қолдиряпти. Бу нима билан боғлиқ?

— Отабек олдинда ўйнайди. Янги жамоага келганда киришиб кетишга ҳам вақт керак. «Пахтакор»га келиб ҳамма ҳам бирданига ўйнаб кетавермайди. Бунинг устида ишлаяпмиз. Ҳозирда биз уни чап қанотда кўряпмиз.

— Захирадан ўйинга қўшилган Муҳаммадали Ўринбоевни ўйинидан қанчалик қониқдингиз? Шунингдек, Диёр Холматов нима учун таркибда кўринмади?

— Албатта, Ўринбоевдан қониқдик. Майдонга чиқди, гол урди, қойил. Ўз устида ишлашда давом этса, ҳар учрашувда майдонга тушади. Холматовга келсак, жароҳат олган ва даволаняпти.

— Дилшод Саитов биринчи бўлимда кўп хатоларга йўл қўйди...

— Анчадан бери ўйнамаганди. Менимча, ўйин ритмига киришда қовушиб кета олмади. У кўпроқ ўйнаши керак.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 07:59, 01.11.2024.
Ўқилди: 887 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.