Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

"Сурхон" бош мураббийи: "Сўғдиёна" натижани сақлаш учун ўйнади, биз эса..."

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 23-тур баҳслари давом эттирилди. "Сурхон" жамоаси бу тур Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Агар биринчи бўлимни оладиган бўлсак, "Сўғдиёна" бизни хатолар учун жазолади. Ўтказиб юбормаслигимиз керак бўлган 2 та голни ўтказдик. Танаффусда гаплашиб олиб, ўйинга қайтдик. Мен йигитларга бир гол уриб олсак, ўйинга қайтиб олишимизни айтдим. Шундай ҳам бўлиб чиқди. Йигитлар ҳаммасини тўғри тушуниб, вазифани бажаришди. Мухлисларга ҳам ташриф учун раҳмат.

Йововични захирага олиниши ўйинга таъсир кўрсатдими?

Уларда ўзини қулай ҳис қиладиган ҳисоб эди, бироқ амалда бу натижа бирданига ўзгариб кетиши мумкин. Улар натижага ўйнашди, биз эса тезлик қўшдик. Балки, шунинг учун вазият ўзгаргандир.

Абдуғафур Ҳайдаров терма жамоадан чақирув олишига эртами? Ёки...

Менимча, ҳамма нарсанинг ўз вақти бор. Албатта, куни келиб у меҳнат қилишдан тўхтамаса, терма жамоадан чақирув олади.

"Насаф" чемпион бўлди. Бу биз учун яхши ёки ёмон?

"Насаф" ҳақли равишда жорий мавсум чемпионига айланди. Уларни табриклаймиз. Улар узоқ вақт давомида бу мақсад сари интилди. Олдимизда 3 та ўйин бор. Буларда ғалаба қозониб турнир жадвалида юқорироққа кўтарилишга ҳаракат қиламиз.

Бугун ҳимоя маркази яхши ўйин кўрсатди деб ҳисоблайсизми?

Биз биринчи бўлимда 2 та гол ўтказиб юбордик. Бу борада ишлашимиз керак. Ҳозир, биринчи бўлимда гол ўтказиб юборишни одат қилиб олдик. Кейин, рақибни қувишни бошлаяпмиз. Бу борада ҳам керакли хулосалар қиламиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 06:05, 02.11.2024.
Ўқилди: 1279 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.