Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

ОФК президенти табрик учун «Бунёдкор»га миннатдорчилик билдирди

Баҳо:
+ | -

Маълумки, шу йилнинг 2 май куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда бўлиб ўтган ОФКнинг навбатдан ташқари Конгрессида Баҳрайн Футбол Ассоцияцияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа Осиё Футбол Конфедерациясининг янги президенти этиб сайланди.  Сайлов натижалари эълон қилингач, “Бунёдкор” ФК раҳбарияти ОФКнинг янги Президенти номига табрик телеграммаси жўнатганди. Кеча “Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти – Бош директор вазифасини бажарувчи Б.М.Бобоев номига ОФК Президентидан жавоб мактуби келди. Унда қуйидаги фикрлар билдирилган: 

 

Муҳтарам жаноб Бобоев!

 

Мен Сизнинг номингиздан илиқ сўзлар ила битилган табрик мактубини олдим ва бунинг учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сайлов кампанияси пайтида  қўллаб-қувватлаганингиз мени ғоят хурсанд қилди.

 

Сайловда ғолиб чиққаним, Сиз сингари менинг тарафдорларимнинг ҳам ғалабаси, демакки бу ютуқ барчамизники. Бу ғалаба қитъа футболи ривожланишида якдил қарашларимиз, бу борада буюк орзуларга эришишимиз йўлидаги интилишимизни янада юксалтиради деб ишонаман. Орзуларимизни воқейликка айлантириш учун, қўлларимизни ушлаган холда бу йўлдан дадил боришимизни сўраб қоламан. 

 

Жаҳондаги энг муҳим футбол ташкилотларидан бири Президентининг хайрли йўл бошлаши арафасида Сизнинг ишонч, қўллаб-қувватлаш ва дўстлигингиз мен учун жуда муҳим. Ўз навбатида Сиз билан биргаликда умумий мақсадимиз, яъни Осиё футболини янада юқори чўққиларга олиб чиқиш йўлида собитқадамлик билан қадам ташлашимизга умид билдираман.

 

Ҳурмат ва эхтиром ила,
Салмон бин Иброхим ал Халифа,
ОФК Президенти,
ФИФА Ижроқўм аъзоси

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:36, 14.05.2013.
Ўқилди: 5704 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.