Кириш Регистрация

Рафинья: "Винисиус билан футбол ҳақида гаплашмадик"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" футболчиси Рафинья Диас бразилиялик жамоадоши Винисиус Жуниор билан боғлиқ "Олтин тўп" маросимини муҳокама қилмади.

"Реал Мадрид" форварди кутилмаганда совринсиз қолди - ғолиб "Манчестер Сити"даги Родри бўлди. Журналистлар Рафиньядан Винисиус "эл-классико" пайтида ўзининг "Олтин тўп" бўйича эҳтимолий ғалабаси ҳақида гапирганми ёки йўқми, деб сўрашди: "Йўқ, у буни менга айтмади. Учрашувдан кейин гаплашдик, лекин футбол ҳақида эмас, бошқа нарса ҳақида гаплашишга ҳаракат қилдик.

Охир-оқибат, биз кунига 24 соат ўйин билан яшаймиз ва учрашганимизда, биз оиламиз, ҳаётимиз ҳақида гаплашмоқчимиз", - деди "Барса" вингери. 

Киритилди: 10:52, 03.11.2024.
Ўқилди: 1471 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.