"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Эрик тен Хагнинг клуб бош мураббийлигидан четлатилиши ҳақида гапирди.
"Мураббий ишдан бўшатилса, ҳеч ким хурсанд бўлмайди. Жамоа энг яхши ҳолатда эмас, натижалар ёмон, бунга фақат унинг ўзи жавобгар эмас. Ҳар сафар мураббий кетганида, ҳар бир футболчи айбни ўз бўйнига олади. Албатта, битта мураббийдан қутулиш барча футболчилардан қутулишдан осонроқ. Мен тен Хаг билан гаплашдим ва ундан кечирим сўрадим. Мен гол урмаганман ва бунинг учун жавобгарликни ҳис қиляпман. Албатта, у гол урмаган тақдиримда ҳам 100 фоиз боримни беришимни билади", - дея Фернандешдан иқтибос келтиради Sky Sports.