Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Шавкат Раҳмонов — Махачев учун идеал рақиб. Улар иккаласи аср жангини ўтказиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Қозоғистонлик жангчи Шавкат Раҳмонов — UFC’нинг янги юлдузи. Шавкат жуда тез камарни қўлга киритиш имконига эга бўлди. UFC 310 доирасида Раҳмонов Билол Муҳаммадга қарши октагонга кўтарилиши лозим эди. Бироқ, жангни ўтказиш учун илк уриниш бесамар кетди. Билол Муҳаммад соғлиғидаги муаммолар туфайли жанг қилмайдиган бўлди.

Раҳмонов эса белгиланган муддатда барибир жанг ўтказишни хоҳлаётганини маълум қилди. Ундан ташқари жангчи бошқа дивизион вакилига қарши октагонга кўтарилишини ҳам истисно этмади.

Қозоғистонлик спортчи титул жанги бекор бўлганини хотиржамлик билан қарши олди. Ва у вақтинчалик чемпионлик камари учун курашишни кутаётганини ҳам айтди: “Билолга тезроқ соғайишини тилайман. 100% тайёр бўлганингда учрашамиз. Ҳозирча эса мен UFC 310 турнирида вақтинчалик камар учун исталган даъвогарга қарши жанг қилишга тайёрман”.

Шавкат тўхтаб қолиш жуда хавфли эканлигини жуда яхши тушуниб турибди. Ҳозир у ўз фаолиятининг чўққисида, машҳур ва муваффақият қозонган. Раҳмонов UFC доирасидаги 6 та жангнинг барчасида ғалаба қозонган. Бироқ сўнгги бор октагонга 2023 йилнинг декабрида чиққан эди. Агар UFC 310 даги жанг ҳам бўлмаса, бу тўхтаб қолиш вақти узоқ давом этади. Шу боис Қозоғистон вакили ташкилотнинг ўзига рақиб топишидан жуда ҳам манфаатдор бўлади. Тўғри, рақиблар бундай хавфли жангчи билан тўқнаш келишга унчалик интилмайди.
Шавкат Раҳмонов
Фото: Getty Images

Раҳмонов деярли мукаммал жангчи, у октагонда ҳамма нарса қила олади. Шавкат ўз фаолияти давомида стойкада ҳам, партерда ҳам нималарга қодир эканлигини исботлаган. Унинг жанглари натижалари шундан далолат беради. Шавкат 8 марта рақибларини нокаутга учратган, 10 марта усуллар билан ғалаба қозонган. Шунинг учун қозоғистонлик жангчи ҳеч қандай шубҳа келтириб чиқармайди. Афтидан, у доғистонлик UFC чемпиони Ислом Махачевга ажойиб рақиб бўлади. Раҳмонов енгил вазн тоифасидаги чемпион билан жанг қилишга тайёрлигини ҳам билдирган.

“Махачев билан тўқнашувга тайёрманми? Исломнинг ўзи хоҳласа — нега энди йўқ? Айнан у билан жанг қиламан деган нарса йўқ. Бунга интилмайман, барча нарсага яхши муносабатда бўламан. Агар унда тепага кўтарилиш хоҳиши бўлса, буни рад этмайман. Муаммосиз”.

Шавкат — Исломнинг рақибларида етишмайдиган барча нарсага эга бўлган энг яхши жангчилардан. Кўпинча, улар жангнинг бир томонига мослашишади. Бу эса россиялик жангчига камчиликларидан идеал фойдаланиш орқали уларни чалғитишига имкон беради. Аммо Раҳмоновнинг ҳеч бўлмаганда битта заиф нуқтасини топиш қийин бўлади. Қозоғистонлик жангчи стойкада жуда яхши туради.

Исломга қарши жанг энг йирик чақириқ эканлигини Шавкат жуда яхши тушуниб турибди. Айниқса, оша пайтга келиб, унинг елкасида чемпионлик камари осилган болса. Балки, бу UFC тарихидаги энг катта жанглардан бири бўлар. Тўғри, Конор Макгрегор—Ҳабиб Нурмагомедов тўқнашувини қайсидир жанг ортда қолдириши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин. Бироқ, унутмаслик керакки, ўша жанг олдидан Ҳабиб фаворит ҳисобланган ва у шак-шубҳасиз ғалаба қозонган. Бу қарама-қаршиликда эса кучлар бир-бирига яқин. Жанг натижаси ҳам кутилмаган бўлиши мумкин.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:44, 04.11.2024.
Ўқилди: 2946 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.