Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Гуллит: "Родрининг "Олтин тўп" учун курашдаги ғалабасига қўшиламан, аммо мен Винисиуснинг ғазабини ҳам тушунаман"

Баҳо:
+ | -

Нидерландия терма жамоасининг собиқ футболчиси Руд Гуллит "Олтин тўп" учун овоз бериш натижаларига изоҳ берди.

Бу йил соврин "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родрига насиб этган бўлса, "Реал Мадрид" вингери Винисиус иккинчи ўринни эгаллади.

"Родри ажойиб футболчи, у ақл бовар қилмайдиган ишларни қилди. Энг муҳим ўйинларда марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнаб голлар урди.

Улар икки хил ўйинчи ва баъзи одамлар Винисиус ғалаба қозониши керак эди деб ўйлашади. Мен ҳам бу фикрга қўшиламан, нима сабабдан ғалаба қозона олмагани унга овоз берган журналистларга боғлиқ.

Мен унинг ғазабини худди Холанднинг ўтган йили тушунганимдек тушуна оламан. Мукофот олиш учун у нечта гол уриши керак? Буларнинг барчаси мутлақо шахсийдир. Қарор қабул қиладиган журналистлар Родрига овоз беришди, мен бунга қўшиламан, лекин Винисиусни тушунаман. Агар аксинча бўлса ва Родрининг жаҳли чиқса, мен ҳам тушунардим.

Бу жуда қийин. "Олтин тўп" жуда муҳим нарса. Мен ғалаба қозонганимдан жуда фахрланаман. Винисиус қила оладиган ягона нарса - бу ўзининг қанчалик яхши эканлигини кўрсатиш", - деди "Милан" ва Нидерландиянинг собиқ футболчиси.

Киритилди: 09:08, 05.11.2024.
Ўқилди: 1100 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.