«Челси» футболчиси Эден Азар келаси мавсумда жамоани «Реал» устози Жозе Моуриньо бошқариши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
«Челси»ни Моуриньо бошқаришини хоҳлардим. У дунёнинг энг яхши мураббийи. Мухлислар ва футболчилар уни яхши кўришади. Ҳаммаси қандай давом этишини кузатиш керак.
Ҳозир бутун хаёлим мавсум тугашига қаратилган. Кейин барчамиз таътилга кетамиз ва янгиликларни ОАВ орқали кузатиб бораман»,- дейди Азар.