"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Лени Йоро жароҳатидан фориғ бўлди.
18 ёшли футболчи жамоа билан машғулотларни бошлади. У август ойида қўл суягидан жароҳат олган ва ҳали инглиз клубида ўйнамаганди.
Йоро шу йилнинг август ойида 62+8 миллион евро эвазига “Лилл”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтиб, 5+1 схемаси бўйича шартнома имзолаган эди.