Тьерри Анри Килиан Мбаппенинг "Реал"даги ўйинига баҳо берди.
Франциялик ҳужумчи Чемпионлар лигаси доирасидаги “Милан”га қарши ўйинда (1:3) самара бермади.
"Менимча, жамоа ундан ҳафсаласи пир бўлди ва буни тушуна оламан, бу осон эмас. Килиан Мбаппе кўпроқ ишлаши керак. Унга вақт бериш керак, лекин айни пайтда у "тўққизлик"да ўйнашни ўрганиши керак, ўзини исботлаш истаги ва иродасига эга бўлиши керак.
Мен у "тўққизлик" футболчиси эмаслигини тушунаман. Мен унга ёқмаслигини тушунаман. Аммо Беллинггемга қаранг. "Ўнлик" чизиқни бузишга ҳаракат қилади, орқага югуради, қайтиб келади, ҳимояланади... Сизнингча, Беллингем ҳимояга қайтишни ёқтирадими? У буни қилиш кераклиги учун қилади.
Албатта, Мбаппе яхшироқ ўйнайди, бундан ҳам ёмони бўлиши мумкин эмас. Биз ундан Дидье Дрогбага ўхшаб тўпни ушлаб туришини сўрамаймиз, тўпни олиб, бутун жамоани алдаб ўтишини сўрамаймиз, жамоа ҳужум қилаётган пайтда ўйин кўрсатишини сўраймиз. Сиз "тўққизлик"ми, "ўнлик"ми ёки қанот ҳужумчисимисиз, сиз тезлаша олишингиз керак. Ҳатто биринчи бўлимда Рюдигер ҳам тезлашди", - деди "Арсенал"нинг собиқ ҳужумчиси CBS Sports телеканалида.