Кириш Регистрация

Россиялик футболчи "Барселона"га қарши ўйинда майдонга тушмайди

Баҳо:
+ | -

"Реал Сосьедад" матбуот котиби Йон Андер Мундуате жароҳатидан фориғ бўлган россиялик ярим ҳимоячи Арсен Захарян 10 ноябрь куни бўлиб ўтадиган "Барселона"га қарши Ла Лиганинг 13-тур учрашувида майдонга туша олмаслигини айтди.

"Арсен Пльзендаги ўйиндан кейин машғулотларни бошлаши керак. Аммо менимча, у якшанба куни бўлиб ўтадиган “Барселона” билан ўйинга тайёр бўлмайди", — деди Мундуате.

Жароҳати туфайли 21 ёшли Захарян жорий мавсумда бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади.

Киритилди: 21:17, 06.11.2024.
Ўқилди: 1586 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.