Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

«Реал» ёзда таркибни шакллантириш борасида етарлича иш қилмаганини тан олди

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» қишда трансфер пайтида баъзи футболчилар билан шартнома имзоламоқчи.

Жорий мавсумда жамоа ишончсиз натижалар қайд этмоқда. Клуб кетма-кет иккита муҳим ўйинда мағлубиятга учради - «Барселона» (0:4) ва «Милан» (1:3). Ла Лигада «қаймоқранглилар» иккинчи ўринда боришмоқда. Жамоа битта кам ўйин ўтказган ҳолда каталонияликлардан 9 очко ортда қолмоқда. "Қироллик клуби" Чемпионлар Лигасида эса 4 турда 2 та мағлубиятдан сўнг 17-ўринда бормоқда.

Сўнгги ҳафталарда клуб ёзда таркибни шакллантириш ёки бу борада керакли мувозанатни сақлаш бўйича қилинган ишлар у қадар муваффақиятли бўлмаганини тан олди. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар тарқатди.

Шу билан бирга, раҳбарият вазиятни тўғирлаш учун ҳали вақт борлигига ишонмоқда. Шунинг учун мадридликлар январь ойига ҳозирданоқ тайёргарликни бошлаган. Жамоадаги вазиятни Даниел Карвахалнинг оғир жароҳати оғирлаштирди. Унинг йўқлиги кейинги натижаларга таъсир кўрсатди.

"Реал" 5 йилдан бери қишки трансфер пайтида футболчи сотиб олмаётган эди. Бу сафар жамоа ўз анъанасини бузишга мажбур.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчилар Килиан Мбаппе ва Эндрик ёзда «Реал» сафига қўшилган бўлса, Тони Кроос, Хоселу, Начо Фернандес ҳамда бир қанча ёш футболчилар жамоани тарк этишди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 22:26, 06.11.2024.
Ўқилди: 2959 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4282]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2641]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2587]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2476]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2456]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2410]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2323]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2229]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2115]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2036]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик