Россия кубоги 1/4 финалининг 1-турида “Рубин” ЦСКАни қабул қилди.
Марвин Чунининг 64-дақиқада Игорь Дивеевнинг хатосидан сўнг урган голи ВАРдан сўнг тўп "Рубин" футболчисининг қўлига тегиб кетгани учун бекор қилинди. Учрашув охирида Дивеевнинг қўполлиги учун ЦСКА дарвозасига ҳам пенальти белгиланди ва уни Владислав Тороп қайтариб қолди.
Ушбу беллашувда Аббос Файзуллаев 71 дақиқа, Умарали Рахмоналиев эса 85 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
"Рубин" – ЦСКА 0:0
6 ноябрь, 20:30, «Ак Барс Арена»
"Рубин" – Ставер, Нижегородов, Вуячич, Тесленко, Безруков, Рожков, Апшацев (Иву, 46), Йочич (Иванов, 85), Рахмоналиев (Чумич, 85), Чуни (Ходжа, 80), Вада (Даку, 80).
ЦСКА – Тороп, Мойзес, Виллиан, Дивеев, Круговой, Хелвен, Обляков (Гуарирапа, 71), Здьелар (Пьянич, 46), Файзуллаев (Бистрович, 71), Мусаев, Койта (Шуманский, 84).
Огоҳлантиришлар: Чуни (10), Здьелар (17), Дивеев (33), Вуячич (34), Круговой (42), Тесленко (53), Хелвен (90+1).