Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Габриэль Мартинелли УEФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи 4-тури доирасидаги "Интер"га қарши сафар учрашуви ҳақида гапирди.
Ягона голни пенальтидан ўтказиб юборган "канонирлар" меҳмонда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди. "Бизда бир нечта голли вазиятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Бу футбол. Натижадан афсусдамиз.
Шу билан бирга, ўйинимизнинг ўзи ҳам яхши бўлди, жамоа бундан ҳам кўпроқ нарсага лойиқ эди", - дея футболчининг сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.