Кириш Регистрация
02/12 00:45 Лечче - Ювентус
02/12 01:00 Реал Сосьедад 2-0 Бетис
03/12 00:45 Рома - Аталанта
03/12 01:00 Севилья 1-1 Осасуна
03/12 23:00 Мальорка - Барселона
04/12 00:30 Ипсвич - Кристал Пэлас
04/12 01:15 Лестер - Вест Хэм

Григорий Колосовский: «Самвел Бабаян — «Локомотив» жамоаси ва мураббийлар штаби раҳбари»

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 24-тур ўйинлари старт олди. «Локомотив» жамоаси бу тур сафарда «Динамо»га қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

— Оғир ўйин бўлди. Икки томон учун ҳам. Иккала жамоа ҳам ғалабани истади, бироқ бизга омад кулиб боқди. Хоҳиш ҳам бизда кўпроқ эди. Сўнгги дақиқаларда таваккал қилиб ғалабани илиб кетдик. Биз охиригача курашиш ва 3 очко учун келган эдик.

— Жамоанинг элитада қолиш имконияти қандай?

— Имконият ҳар доим бор. Албатта, рақиблар ҳам ухлаётгани йўқ. Ўзимизда вазиятдан чиқиш учун куч топишимиз керак. Бундай катта ва тарихга эга жамоа лигада қолиши учун ҳаракат қиламиз.

— Самвел Бабаян бугун қайдномага клуб расмийи сифатида киритилди. У сизга ёрдам берадими?

— Ҳа, у бу жамоа ва мураббийлар штаби раҳбари. Стратегияни ва ўйинлар учун тактикани белгилаб беради. Самвел Бабаян клубда фаолият олиб бормоқда.

— Футболчиларнинг бор кучини майдонга ташлаб чиқиб кетгани ҳақида фикрингиз?

— Албатта, кўп нарса ўхшамади. Кўпроғини истаган эдик. Якунда, иштиёқ эвазига ғалабани илиб кетдик. Бизга жисмоний тайёргарли панд бермоқда, аммо характер кўрсатдик.

— Санжар Турсуновнинг қайдномада йўқлиги нима билан боғлиқ?

— Бу клубнинг ички иши. Буни ҳал қиламиз. У жамоа сардори. Биз билан эмаслиги яхши эмас. У биз билан бўлиши керак.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 07:07, 08.11.2024.
Ўқилди: 806 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.