Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Превью: "Бунёдкор" – "Металлург"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 24-турида "Металлург" Тошкент шаҳрида "Бунёдкор" меҳмони бўлади. Мазкур жамоалар шу кунга қадар ўзаро 37 маротаба тўқнаш келишган. “Қалдирғочлар” 26 та ўйинда ғалаба қозонган. 4 та ўйинда “Металлург” зафар қучган. 7 та учрашувда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 66:28.

Ушбу жамоаларнинг “Бунёдкор” майдонида ўтган учрашувларида мезбонлар тўлиқ устунликка эга бўлишган. “Металлург” рақибини 2007 йилда – илк сафар учрашувида мағлубиятга учратган. Яна 2 та ўйинда дуранг ўйнаган. Қолган барча учрашувлар “қалдирғочлар” фойдасига ёзилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 36:11.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги бешта учрашув:

23.11.2023 «Бунёдкор» - «Металлург» 1:0
10.05.2022 «Бунёдкор» - «Металлург» 1:1
13.08.2021 «Бунёдкор» - «Металлург» 2:0
17.08.2020 «Бунёдкор» - «Металлург» 2:0
18.08.2019 «Бунёдкор» - «Металлург» 1:0

“Бунёдкор” ҳақида

“Бунёдкор” клубига асос солинганига 19 йил бўлди. Жамоа биринчи йилиёқ кучлилар сафига йўлланма олган. 2007 йилдан буён элитада ўйнаб келаётган “қалдирғочлар” 5 марта Ўзбекистон чемпиони, 2 марта вице-чемпион, 2 марта бронза медали совриндори, 4 марта Ўзбекистон кубоги соҳиби, 1 марта Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди.

“Қалдирғочлар”нинг уй стадиони мамлакатимиздаги энг муҳташам футбол мажмуаси – “Бунёдкор” стадиони саналади. 2012 йилнинг 28 сентябрь санасида қуриб, фойдаланишга топширилган,  “Бунёдкор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси уй стадиони ҳисобланувчи мазкур маскан ўз бағрига 34000 томошабинни сиғдиради.

“Бунёдкор” бугунгача олий лига баҳсларида 495 та учрашув ўтказган. Шулардан 292 тасида ғалаба қозонган, 107 тасида дуранг ўйнаган, 96 тасида мағлубиятга учраган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 851:420. Жамоанинг кучлилар сафидаги энг йирик ғалабаси – 7:0 (“Шўртан”, 2008 йил), энг йирик мағлубияти – 0:5 (“Пахтакор”, 2020 йил).

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 07:26, 08.11.2024.
Ўқилди: 503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.