Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Лондон клуби техник директори "Арсенал"нинг спорт директори бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Вест Хэм" техник директори Тим Штейдтен "Арсенал"да Эду ўрнига спорт директори лавозимига номзодлардан бири ҳисобланади.

"Арсенал" ўтган душанба куни Эду "канонирлар" спорт директори лавозимидан кетганини эълон қилди.

Энди Эду олти ой ишлашига тўғри келади, шундан сўнг у кетиш қарорига туртки бўлган "бошқа чақирув"га жавоб бера олади. Бу муддат келаси ёзги трансфер ойнаси арафасида тугаши керак.

Эдунинг қарори "Арсенал" учун кутилмаган бўлди, аммо "канонирлар"да кучли етакчи жамоа бор ва клуб янги спорт директорини тайинлашга шошилмайди.

The Telegraph нашри хабарига кўра, "Арсенал" эътиборини тортган номзодлардан бири Штейдтен бўлиб, у 2023 йилнинг июлида "Вест Хэм"га техник директор этиб тайинланган эди. 45 ёшли германиялик мутахассис аввалроқ Леверкузеннинг "Байер" клубида худди шундай вазифани бажарган.

Ўтган ёзда Штейдтен Хулен Лопетегини "Вест Хэм" бош мураббийи сифатида олиб келди ва трансферлар учун 100 миллион фунт стерлингдан ортиқ маблағ сарфлади, бу иккаласида ҳам Тим учун катта саволлар бор.

Айни дамда Лопетеги ишдан бўшатилиш арафасида турибди, "Вест Хэм"нинг кўплаб янги келганлари - Никлас Фюллькруг каби футболчилар ҳали ўзларини исботлай олишмаган.

Киритилди: 13:15, 08.11.2024.
Ўқилди: 764 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.