"ПСЖ" ҳужумчиси Рандал Коло-Муанига бир қатор инглиз клублари қизиқиш билдирмоқда.
Франциялик футболчи Луис Энрикенинг ўйин услубига тўғри келмайди, шу боис парижликлар раҳбарияти футболчини январда ижарага беришга тайёр. Журналист Грэм Бейлининг хабарига кўра, 25 ёшли форвардга АПЛнинг учта топ клуби - "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда. Футболчига "Вест Хэм" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Рандал Коло-Муани жорий мавсумда "ПСЖ" сафида 11 та ўйин ўтказиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Жаҳон вице-чемпионининг қиймати Transfermarkt портали томонидан 40 миллион еврога баҳоланган.