Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Виктор Карпенко: «Ҳаким Қаюмович — ҳақиқий психолог»

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларниқўйган Тошкентнинг «Локомотив» клуби таркибини бирқатор тажрибали ва маҳоратли футболчилар билан бойитди. Шундайлардан бири — Виктор Карпенко. Кўп йиллар давомида мамлакатимизнинг етакчи клуби «Бунёдкор»да ўйнаган терма жамоамизнинг собиқ ярим ҳимоячиси янги иш жойига тезда мослашди ва ҳозирда «темирйўлчилар»нинг муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшмоқда.

— Виктор, «Локомотив» таркибига жорий мавсумда қўшилганингизга қарамай, жамоа ўйинига қийинчиликсиз киришиб кетдингиз. Бунга қандай эришдингиз?
— «Локо»да ажойиб таркиб йиғилган. Биз — футболчилар бир мақсад йўлида бирлашганмиз. Ҳамма ўз ишини билиб бажаради. Мен ҳам клубимиз муваффақиятларига имкон қадар ҳисса қўшиш учун қўлдан келганича ҳаракат қиляпман. Қисқаси, жамоа ўйинига тезда киришиб кетганлигим хоҳиш ва ҳаракатлар уйғунлигига боғлиқ.

— Клубда сиз каби фахрий футболчилар кўпчиликни ташкил этишади: Павел Бугало, Акмал Холматов, Зайниддин Тожиев... Айнан улар билан майдонда тил топишишингиз осонроқ бўлса керак...
— Аслида майдонда ёшнинг аҳамияти йўқ. Лекин жамоада ёши катта футболчиларнинг борлиги яхши. Зеро, бу ёшларнинг профессионал сифатида ўсишлари, шунингдек, тараққиётга эришишларида муҳим ҳисобланади.

— Футболчилик фаолиятингиз давомида кўплаб мураббийлар қўл остида тўп сургансиз. Ҳозирги устозингиз Ҳаким Фузайлов бошқа мутахассислардан қайси хусусияти билан ажралиб туради?
— Ҳаким Қаюмович футболчининг кўнглига йўл топа оладиган ҳақиқий психолог. Устозимиз ҳар биримиз билан алоҳида суҳбатлашиб, керак бўлса, оилавий аҳволимизни суриштиради, муаммо бор-йўқлигига қизиқади. Мабодо муаммо бўлса, уни бартараф этишга ёрдам беради. Бундан ташқари, машғулотлар жараёнини ҳам яхши олиб боради. Фузайлов ўз вақтида кўплаб таниқли клубларда машҳур мутахассислар қўл остида ўйнаган ва улардан кўп нарсалар ўрганган. Ҳозир ўша билимларини амалга татбиқ этишга ҳаракат қиляпти. Умид қиламанки, ушбу мураббий раҳбарлигида ижобий натижаларга эришамиз.

— Айтганча, клубда яхши ўйин намойиш этиш орқали яна миллий жамоамизга қайтиш умидингиз борми?
— Бош жамоамиз билан ҳамкорликни ўтган йили тўхтатдим. Миллий термамиз сафида сўнгги марта Байрутда ливанликларга қарши баҳсда майдонга тушдим. Биласиз, ўша ўйинда 1:1ҳисобидаги дуранг билан чекландик. Лекин ўша бир очко терма жамоамизнинг ЖЧ-2014 йўлланмасини қўлга киритишида муҳим роль ўйнашидан умидворман. Хуллас, ўйиндан сўнг бош мураббий Миржалол Қосимов билан суҳбатлашиб, буёғига бор эътиборимни клубимга қаратишим, миллий термадаги фаолиятимни якунлаб, ёшларга йўл бўшатишга қарор қилганлигимни айтдим. Айни пайтда терма жамоамиз ижобий натижаларқайд этиб, ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Бош жамоамиз ЖЧ-2014 саралаш баҳслари доирасидаги сўнгги 3та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Шундай экан, менимча, таркибда ўзгариш қилишга ҳожат йўқ...

— Наҳотки, терма жамоамиз таркибида расмий хайрлашув учрашуви ўтказишни хоҳламасангиз...
— Албатта, бош жамоамиз таркибида мен ва Максим Шацких хайрлашув учрашуви ўтказсак яхши бўларди. Аммо бу бизга эмас, балки жамоамиз мутасаддилари ва мураббийларга боғлиқ. Мабодо улар биз учун хайрлашув ўйини уюштиришни лозим топиб, шунга муносиблигимизни айтишса, бошқа гап. Акс ҳолда...

— Шахсан сиз миллий жамоамизнинг ЖЧ-2014 йўлланмасини қўлга киритишига нечоғли ишоняпсиз?
— 100 фоиз! Чунончи, вакилларимизда келаси йили Бразилияда бўладиган мундиал йўлланмасини қўлга киритиш учун ажойиб имконият юзага келди. Буни қўлдан чиқариш ярамайди. Жамоанинг мураббий ва футболчилари барчасини жуда яхши тушуниб туришибди. Демак, ижобий якундан умид қилишга ҳаққимиз бор.

— Гарчи бу йил 35 ёшга тўлсангизда, ҳамон майдонда кўп жон куйдирасиз. Барқарорлик сири нимада?
— Машғулотларда кўп тер тўкиб, мураббийлар кўрсатмаларига амал қиламан. Биласизми, ҳар бир кишининг организми ўзига хос. Шундан келиб чиқиб, ҳар ким ўзига нима яхши-ю, ёмонлигини белгилайди. Соғлом турмуш тарзига амал қилиш ёки қилмаслик футболчининг ўзига боғлиқ. Энг асосийси — мураббийлар кўрсатмаларини яхши бажариш.

— Футболчилик фаолиятингизни якунлаш ҳақида ўйламаяпсизми?
— Йўқ, Худо хоҳласа, жароҳат халақит бермаса, яна 2-3 йил ўйнаш ниятим бор.

— Асосий хоббингиз...
— Футболкаларни коллекция қиламан. Бисотимда асосан дўстларим ва жамоадошларимнинг футбол либослари бор. Максим Шацких, Виталий Денисов, Ривалдо, Стевица Ристич, Денилсон, шунингдек, Жанубий Корея, Македония ва Украина терма жамоалари вакиллариники. Келажакда спорт бари очиш ниятим бор. Ўшанда футболкаларни осиб қўяман.

— Бу йил «Локо» олдига чемпионлик масаласи қўйилган, чоғи...
— Фақат шу эмас, яна Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлишни хоҳлаймиз. Қисқаси, келаси йили Осиё Чемпионлар Лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишимиз шарт.

Маълумот учун
ВИКТОР КАРПЕНКО
Туғилган санаси ва манзили:1977 йил 9 сентябрь, Тошкент шаҳри
Футбол билан 7 ёшидан шуғуллана бошлаган
Биринчи мураббийи: Бахтиёр Пўлатов
«Локомотив» ва «Пахтакор» футбол мактабларида таҳсил олган
Амплуаси: ҳимоячи, ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари:«Ғазалкент» (Ғазалкент, 1-лига) — 1995-1996; «Бухоро» (Бухоро) — 1997-1998; «Қизилқум» (Зарафшон) — 1999; «Шинник» (Ярославль, Россия) — 2000— 2001, 2003 — 2005; «Локомотив» (Чита, Россия) — 2002; «Қайрат» (Олма-Ота, Қозоғистон) — 2006; «Бунёдкор» (Тошкент) — 2007-2012;
2013 йилдан «Локомотив»да
Оилали, 2 фарзанднинг отаси
Мухлислик қиладиган клуби: «Локомотив» (Москва)
Ёқтирган футболчилари: Максим Шацких, Виталий Денисов

Улуғбек УМАРОВ суҳбатлашди

Манба: InterFutbol газетаси

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 09:02, 16.05.2013.
Ўқилди: 3639 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.