Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Виталий Леченко: «Мен «Нефтчи» билан ОЧЛда қатнашишни истардим»

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 24-тур баҳслари давом эттирилди. «Нефтчи» жамоаси бу тур сафарда «Сурхон» билан куч синашди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

— Вазиятлардан фойдаланилмаган ўйин. Чунки биринчи таймдаги имкониятларимиздан фойдалана олганимизда ўйлайманки, ўйин суръати бошқача тус оларди ва барчаси бошқача бўларди. Бундай вазиятларда қандай қилиб гол урмаслик мумкин?! Тушунмайман! Қандай қилиб дарвозага тўп кирмади? Баҳс кўпроқ позисион ўйинга айланди. Курашларга бой ўтди ва ғалаба қозонишга хоҳиш кўпроқ бўлди. Лекин ғалаба қозонишга озгина етмади.

— Чемпионат тугашига иккита тур қолди. «Нефтчи»нинг совринли ўринлар учун қандай имконияти бор?

— Биз курашяпмиз. Қўлимизни туширганимиз йўқ. Ҳар бир тур, ҳар бир очко олтинга тенг. Ғалабалар турнир жадвалидаги ҳолатни ўзгартириб юбориши мумкин. Биз курашамиз. Бошимизни эгмаймиз, кейинги учрашувга тайёрланамиз ва ғалаба учун ўйнаймиз.

— Клубга чемпионлик учун курашда нима етишмади?

— Чемпионликка курашиш учун ҳамма нарса Швейцария соатидек ишлаш керак. Ҳаммаси аниқ ишлаши лозим. Тизим бўлиши, ҳар бир одам ўзи учун жавоб бериши ва албатта ҳаммаси барқарор бўлиши даркор. Шунда бир нарса дейишим мумкин. Ундай эмас экан, бирор нима дея олмайман. Биз курашяпмиз, дейишим мумкин.

— «Сурхон»да ҳам, «Нефтчи»да ҳам вазиятлардан фойдаланишда муаммолар бор. Умуман, «Нефтчи» ҳужумда зўр ўйнайди. Буни статистикада ҳам кўрса бўлади. Нсунгусининг йўқлиги бугунги натижага, ўйинга таъсир қилдими?

— Жамоанинг натижасига боғлиқ эмас. Лекин у жанговар ҳужумчилардан бири. Жамоавий ўйин қуришда у аҳамиятли ролга эга. Аммо ҳар қандай футболчининг йўқотилиши ўз сўзини айтади. Айнан бугун у бизга етишмади, балки. Унинг ўрнига майдонга тушган йигитларга ишонгандик ва бор маҳорати ҳамда кучини беради, деб ўйлагандик. Керакли натижага эришишни кўзлагандик.

— Биздаги маълумотга қараганда, сизга Суперлигани бир нечта клублари қизиқишмоқда. Кейинги йили «Нефтчи»да қолишингизга қандай қарайсиз?

— Жуда қизиқ саволлар беряпсиз. Такрорлайман, мен ўз ишимни қилмоқдаман. Бундан розилар бор ва рози бўлмаганлар ҳам бор. Жамиятлар бор, кимгадир нимадир ёқади, нимадир ёқмайди. Мен ҳаммасига тайёрман. Чунки мен бу соҳада янги одам эмасман, тўғри тушунаман. Ҳар бир курси қимирлайди. Ўрнингдан туриб жавоб берсанг ўрнингни йўқотасан. Шу боис жамоани ўтириб бошқараман (кулади).

— Чемпионат тугашига бир ой қолди...
— Бир ой эмас, иккита ўйин қолди. Олдинда ФИФА кунлари бор. Қайсидир жамоалар танаффусга чиқади, қайсидир жамоалар тайёргарликка киришишади. Яна қайсидир ўйинчилар терма жамоаларга чақирилади. Бизнинг вазифамиз яхши тайёргарлик кўриш ва чемпионатни муносиб тугатиш. Қўлимизни туширмаймиз ва келажакка оптимал равишда қараймиз.

— «Андижон»нинг сизга қизиқаётгани ростми? «Истиқлол» клуби билан Осиё Чемпионлар лигасида яхши ишлаганингизни биламиз. У ерга қайтишни хоҳлайсизми?

— «Истиқлол»гами? Улар қайтишимни хоҳлашяпти (кулади). Албатта, ҳар бир спортчи ва мураббийнинг мақсадлари бор. Ҳамма ОЧЛда ўйнашни истайди. Мен «Нефтчи» билан у ерда бўлишни хоҳлардим. Лекин афсус бундай бўлмади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 07:11, 10.11.2024.
Ўқилди: 1083 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.