Гари Невилл Рубен Аморимнинг "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи этиб тайинланиши ҳақида гапирди.
Рубен Аморим "Манчестер Юнайтед"га тўғри вақтда тайинланганми?
"Балки биз шундай дейишимиз мумкиндир, чунки биз катта ният ва катта оптимизмга эга бўлган буюк мураббийларнинг келиши ва муваффақиятсизликка учраганини кўрганмиз.
"Юнайтед" мухлислари сифатида шуни унутмаслигимиз керакки, футболда ҳеч қачон умид ўлди деб ўйламаслик керак.
Демак, умидим бор. Янги мураббий келишига оптимистик қарашдаман. Менимча, у характерга эга. У жуда ёш ва ғайратга тўла. У Премьер-лигадаги аввалги тажрибасига доғ туширмайди.
Биз нима олишимизни тўлиқ тушунмаяпмиз. Унинг содиқ мухлислари бўлади. Айтмоқчиманки, ўйин даражаси ҳақиқатан ҳам паст. Айни пайтда улар қанчалик ёмон эканини ҳамма кўриб турибди.
Жорий мавсумда 10 та ўйин даҳшатли ўтди. Руд ван Нистелрой қўл остида "Челси"га қарши ўйин менга зерикарли туюлди.
Шунинг учун у ишонч ва энергия даражасини олиб келиши ва ўйинчилардан энг яхши хусусиятларни чиқариб олиши керак. Бу биринчи рақамли қийинчилик, лекин унинг ҳаммасига вақти бўлади.
У янги хўжайинлар томонидан тайинланган биринчи шахс ва янги мураббий келганида, мен доимо иштиёқга тўламан ва у вазиятни ўзгартира олишига умид қиламан", - деди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси.