«Челси» ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард жамоа билан янги шартнома имзолаши борасидаги хабарларга изоҳ билдирди.
«Келаси мавсумда ҳам «Челси»да қолишга умид қиламан. Биз ҳали ҳеч нарса имзолаганимиз йўқ, лекин жамоада қолиш имкониятим яхшига ўхшайди»,- дейди Лэмпард.
Эслатиб ўтамиз, Лэмпард Англия чемпионати доирасидаги «Астон Вилла»га қарши ўйинда «Челси» таркибидаги 203-голини киритган ва «кўклар» тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган эди.