Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Жаъфар Ирисметов: «Фаолиятимнинг энг яхши йиллари Қозоғистонда ўтган»

Баҳо:
+-1 | -

Бундан бир йил аввал футболчилик фаолиятини якулаган Жаъфар Ирисметов ҳҳозирги кунда мураббийлик курсларида ўқиб, ўз фаолиятини мураббий сифатида давом эттиришни мақсад қилган. Унинг ҳисобида ҳозирча "В" лицензияси бор. Жаъфар Қозоғистоннинг Sports.kz сайтига интервью берди.

— Жаъфар, сиз Қозоғистонда 5 йил фаолият олиб бориб, 2 марта мамлакат тўпурарлигини (2006 ва 2007 йиллар) қўлга киритгансиз ҳамда Премьер-лигада жами 52та гол ургансиз. Қозоғистон юрагингизда қанчалик из қолдира олган?
— Фаолиятимнинг энг яхши йилларини Қозоғистонда ўтказганимни ҳамиша гапириб келганман. Мен сизнинг мамлакатингизга роса кучга тўлган пайтимда борганман. Гувоҳи бўлганингиздек, Қозоғистонда 5 йил ўйнадим. Айнан Қозоғистонда фаолият олиб борганимдан қониқиш ҳосил қилганман. Шунингдек, оилам учун ҳам Олма-отада яшаш қулай бўлган. Бизни жуда илиқ қабул қилишган. Шунинг учун футболчилик фаолиятимнинг Қозоғистондаги даври қалбимда биринчи ўринда туради. Ушбу давр спорт нуқтаи назаридан ҳам, турмуш тарзидан ҳам энг ажойиби ҳисобланади.

— Сиз "Қайрат" сафида Қозоғистон чемпиони бўлгансиз, лекин "Олма-Ота" сафида ҳақиқий маънода ўзингизни намойиш қила олгансиз. Нима учун "Қайрат"да унчалик ёрқин бўлмаган?
— Ҳа, "Қайрат"да асосий таркибда кам ўйнаганман. Лекин мухлисларни ўз голларим билан қувонтиришга ҳаракат қилганман. Шунингдек, жамоада кучли рақобат бўлганини ҳам унутманг — Тлехугов, Булешев. Захирадан майдонга тушиб, нималарга қодирлигимни исботлашга тўғри келган. "Қайрат" сафида мамлакат чемпиони ва кумуш медаль совриндори бўлганман.

— Ҳақиқий маънода "Олма-Ота"да ўзингизни кўрсата олгансиз. Шундай эмасми?
— "Олма-Ота"га келганимда гўёки бу жамоада анчадан бери ўйнаётганимдек тасаввур уйғонганди. Тезда мослашиб кетдим. Шунинг учун ҳам бу жамоада мен бор маҳоратимга кўрсата олдим ва мамлакат кубогини қўлга киритишга ёрдам бердим. Мен учун қийин бўлган даврда мени "Қайрат"дан сотиб олгани учун клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Афсуски, ҳозирги кунда бу жамоа йўқ.

— Қозоғистонлилк футболчилар билан суҳбатлашиб турасизми? Қайси футболчилар билан яқин алоқада бўлгансиз?
— Қайрат Ўтабоев ва Улуғбек Асанбоев билан алоқа бўлиб тураман. Умуман олганда, барча билан яхши муносабатда бўлганман. "Қайрат"да ўйнаганимда Самат Смаков, "Олма-Ота"да Травин, Коваленко, Бороский ва Илья Воротников билан дўст бўлганмиз. Айтиб ўтганимдек, барча билан муносабатим яхши бўлган. Ҳеч ким билан муаммо юзага келмаган.

— Қозоғистон чемпионатини кузатиб турасизми?
— Очиғини айтсам, ҳозирги кунда кўп тасаввурга эга эмасман. Ўзбекистонда қозоқ футбол ҳақида ёзишмайди. Фақат бизнинг футболчилар — Тимур Кападзе, Александр Гейнрих, Марат Бикмаев ва Улуғбек Бақоев ҳақида ёзишади. Шунинг учун тўла маълумотга эгаман дея олмайман, лекин вазиятни биламан.

— Футболчилик фаолиятингизни вақти-соати келгани учун якунладингизми ёки бошқа сабаби борми?
— Ҳали ўйнаш учун хоҳиш ва куч бор эди. Аммо вақтимни кўпроқ оиламга ажратишга қарор қилдим. Танлаш керак эди ва мен оиламни танладим.

— Ўзбекистонлик ҳужумчилардан фақат сиз ва Улуғбек Бақоев Қозоғистонда яхши ўйнаб кета олгансизлар.
— Балки, биз кўпроқ Қозоғистон футболига мослашган бўлсак керак. Шунингдек, биз бош билан яхши ўйнай оламиз. Энг асосийси, доимо атрофимда тўп билан яхши таъминлай оладиган футболчилар бўлган. Ҳужумчилар — ярим ҳимоячиларга боғлиқ бўлган ўйинчилар.

— Ҳозирги кунда Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар футболчиси "Актобе" сафида яхши иштирок этишмоқда. Нима учун сиз ушбу клубда ўйнаб кета олмагансиз?
— Бунинг турли сабаблари бор, лекин улар ҳақида ҳозир гапиришни истамайман. Шунга қарамай, "Актобе" клуби раҳбарияти ва мухлисларга раҳмат айтаман. У ерда ўтказган ярим йиллик фаолиятим давомида улар мени қўллаб-қувватлаб туришган. Гол ура олмаганимни ҳеч ким юзимга солмаган. Мени барча тушунган. Мен ҳам ҳаракат қилганман.

— Кўпчилик сиз ҳақингизда эслганида, "Спартак" сафида ўз устингизда ошириб Оливер Кан дарвозаси томон йўллаган зарбангизни тилга олади. Одамларнинг хотирасига ушбу вазият муҳрланиб қолган сизнинг жонингизга тегиб кетмаганми?
— Тўғрисини айтсам, ҳозиргача одамлар ўша вазиятни гапиришади. Гўёки, ўшанда Кан дарвозасини ишғол қилганимда, "Бавария"га ўтган бўлардим. Аслида ундай эмас. Майдонда барча нарса Яратганнинг ихтиёрида бўлади. Шахсан ўзим фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилдим. "Спартак" сафида "Бавария"га қарши ўйнаганимнинг ўзи катта гап.

— Ўзбекистон терма жамоаси катта ва ёқимли сенсациянинг соҳибига айланиб, жаҳон чемпионатига бориши мумкин. Миллий терма жамоа муваффақиятининг сири нимада?
— Ҳеч қандай сири йўқ. Муваффақиятларнинг сабабчиси — футбол раҳбариятининг тинимсиз меҳнати самараси, деб ўйлайман. Лекин ҳали бу ҳақида гапиришга эрта, олдин ЖЧга чиқиш керак. Фурсатдан фойдаланиб, мен ўйнаган барча жамоалар мухлисларига миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, мени таниган барча қозоғистонликларга ҳам раҳмат. Юрагининг бир қисмини Қооғистонда қолдирган Жаъфар Ирисметовни унутмаётган сиз — журналистларга ҳам чин дилдан раҳмат айтаман.

Манба: www.sports.kz
Киритилди: 14:59, 16.05.2013.
Ўқилди: 4137 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.