Кириш Регистрация
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 12:45 Аделаида Юн. 0-2 Лион Сити Сэйлорс
29/10 15:00 Тампинес Роверс 1-5 Свай Риенг
29/10 15:00 Кангвон 1-0 Кучинг Сити
29/10 17:15 Тай По 0-3 Патхум Юнайтед
29/10 17:15 Шангхай Шенхуа 0-1 Матида Зелвия
29/10 17:15 Пномпен Краун 2-0 Китчи
29/10 22:30 Фрозиноне 5-1 Лечче
30/10 00:45 Фиорентина 2-2 Аталанта
31/10 01:00 Вильярреал - Эспаньол
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

Исроил расмийлари фуқароларига Франция билан ўйинга келмасликни тавсия қилди

Баҳо:
+ | -

Исроил ҳукумати ўз фуқароларига терма жамоанинг Миллатлар Лигаси доирасидаги Франция билан ўйинига бормасликни тавсия қилди.

Аввалроқ Франция ички ишлар вазири Бруно Ретаиллот Амстердамдаги воқеалар фонида ўйинни кейинга қолдиришга қарши чиққанди: "Бу зўравонлик ва антисемитизмга ён бериш билан баробардир".

Европа Лигаси доирасидаги “Аякс” —“Маккаби” учрашувидан (5:0) сўнг, Исроил клуби мухлисларига кетма-кет ҳужумлар уюштирилганди.

Ҳужумлар туфайли Исроил ҳукумати ўз фуқароларига келгуси ҳафтада спорт мусобақаларига бормасликни маслаҳат берди. Айниқса, Франция—Исроил ўйинига ташриф буюришни хоҳловчи мухлисларни огоҳлантирди.

"Миллий хавфсизлик кенгаши хориждаги исроилликларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилади, айниқса келгуси ҳафтада исроилликлар иштирок этадиган спорт ва маданий тадбирларга, хусусан, Исроил терма жамоасининг Парижда бўлиб ўтадиган ўйинига бормасликни маслаҳат беради”, дейилади Бош вазир идораси хабарида.

Маълумот учун, 14 ноябрь куни Париждаги “Стад де Франц” стадионида Миллатлар лигасининг 5-тури доирасидаги Франция – Исроил ўйини бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ушбу ўйинда хавфсизликни таъминлаш учун жами 4000 полиция ходимлари ва жандармлар сафарбар қилинади.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 16:01, 11.11.2024.
Ўқилди: 880 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик