Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Эртага «Ucell» ва «Пахтакор» ҳамкорлик шартномаси имзолайди

Баҳо:
+ | -

Эртага «Ucell» «Пахтакор»нинг расмий ҳамкорига айланади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда. Ҳамкорликка бағишланган тадбир соат 11:00да «Пахтакор» Марказий стадиони матбуот анжумани залида бошланади.

Тадбирда «Ucell» бош директори Али Аган, маркетинг департаменти директори Ҳикматилла Насритдинхўжаев, «Пахтакор» ФК бош директори Рустам Купайсинов иштирок этади.

«Ўзбекистонда энг совриндор жамоа саналган «Пахтакор» ҳамда Ўзбекистон уяли алоқа бозорида етакчилардан бири саналган «Ucell» компанияси ўртасида бир неча йилдан буён ижобий алоқалар мавжуд. Шунинг мантиқий давоми сифатида клубимиз ва уяли алоқа компанияси ҳамкорлик шартномасига имзо чекади», деб ёзилади клуб расмий сайтидаги хабарда.

«Ucell» ҳақида тўхталадиган бўлсак, компания тарихи 1996 йилнинг апрель ойида ташкил этилган «COSCOM» номи билан боғлиқ. 2007 йилнинг июль ойида «COSCOM» Швеция ва Финляндия фирмаси ҳисобланган «TeliaSonera» назоратига ўтди. Европада телекоммуникация бозорида етакчи компаниялардан бири саналган «TeliaSonera» 1993 йилда GSM хизматини очишда иштирокчилардан бири бўлган. Жаҳоннинг 18 мамлакатида хизмат кўрсатадиган компаниянинг 700 000 акционери мавжуд. «Ucell» - «COSCOM» МЧЖнинг савдо белгиси ҳисобланади. Компания Ўзбекистонда уяли алоқа билан боғлиқ барча хизматларни амалга ошириб келмоқда.
 
Қайд этиб ўтиш жоиз, шу кунга қадар «Пахтакор» клуби либосларида ҳам айнан «Ucell» компанияси логотипи ўрин олиб келганди.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 17:17, 16.05.2013.
Ўқилди: 3823 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.